Илоҳий зотларибронийча матндан сўзма–сўз таржимаси Худонинг ўғиллари ёки Худоларнинг ўғиллари (шу бобнинг 4–оятида ҳам бор). Бу ибронийча ибора Эски Аҳднинг бошқа жойларида ҳам илоҳий зотларга нисбатан ишлатилгани учун (Аюб 1:6, 2:1, 38:7 га қаранг), олимларнинг аксарияти бу ибора мазкур оятда ҳам илоҳий зотларни билдиради, деб таъкидлашади (яна 1 Бутрус 3:19-20, 2 Бутрус 2:4, Яҳудо 6-7–оятларга қаранг). Бироқ баъзи олимлар Эски Аҳднинг бошқа оятларига асосланган ҳолда (мисол учун, Қонунлар 14:1, 2 Шоҳлар 7:14 га қаранг), бу ерда инсон зоти ҳақида сўз юритилган деб айтишади, чунки бунга ўхшаш иборалар ўша оятларда одамга нисбатан ишлатилган. Бу олимлардан баъзиларининг шарҳлашича, мазкур ибора ўзига катта ҳарамлар яратган, қудратли ҳукмдорлар бўлган Ламехга ўхшаш (4:19 га қаранг) мағрур кишиларга ишора қилади. Бошқа олимларнинг таъкидлаши бўйича, бу оятда Шиснинг авлодлари назарда тутилган. Шис Нуҳ пайғамбарнинг, шунингдек, Худо танлаган Исроил халқининг бобокалони эди. Бу нуқтаи назарга биноан Шиснинг авлодлари Қобилнинг авлодига мансуб бўлган аёлларга (“матнда чиройли қизлар”, деб айтилган) уйланган ва шу туфайли фосиқ йўлга кирганлар (бу оятга тегишли кейинги изоҳни ўқинг).
бу қизларибронийча матндан сўзма–сўз таржимаси инсон зотининг қизлари (шу бобнинг 4–оятида ҳам бор). Кўп олимларнинг шарҳлашича, бу ибронийча ибора умуман аёлларга нисбатан ишлатилган. Бироқ олимларнинг баъзилари бу ерда айнан Қобилнинг авлодига мансуб бўлган аёллар назарда тутилган, деб таъкидлашади (бу оятга берилган юқоридаги изоҳни ўқинг). Худо Қобилни лаънатлаган эди (4:10-12 га қаранг).
Руҳ — бу оятда барча жонзотга ҳаёт ато этувчи Худонинг ҳаётбахш қудрати назарда тутилган.
Мен ато этган Руҳ инсонлар билан абадий қолмайди… — ёки Менинг Руҳим инсонлар билан абадий курашмайди….
…улар ўладиган жонлардир — ёки …улар ярамасдир.
улкан паҳлавонларибронийча матнда нефилим. Бу сўз ҳайбатли ва кучли одамларга нисбатан ишлатилган (яна Саҳрода 13:34 га қаранг). Тўфондан олдин яшаган Нефилимлар бу оятда ва мазкур бобнинг 2–оятида тилга олинган илоҳий зотлар ва аёл зотининг авлодлари эдилар.
аёл зотиибронийча матндан сўзма–сўз таржимаси инсон зотининг қизлари. Шу бобнинг 2–оятига берилган иккинчи изоҳга қаранг.
Қаттиқ ёғочибронийча матнда гофер ёғочи. Қандай турдаги ёғоч эканлиги номаълум.
…узунлиги 300 тирсак, кенглиги 50 тирсак, баландлиги 30 тирсак… — узунлиги тахминан 135 метрга, кенглиги тахминан 22,5 метрга, баландлиги тахминан 13,5 метрга тўғри келади.
бир тирсак — тахминан 45 сантиметрга тўғри келади.
Кеманинг томини ясаганингда…очиқ жой қолдир — ёки Кеманинг гир айланасида, томдан бир тирсак пастроғида очиқ жой қолдир.
Job.1.6; Job.2.1; Ps.88.7
Ps.77.39; Ps.89.10
Num.13.34
Prov.6.18; Matt.12.34
1Sam.15.10-1Sam.15.11
Job.1.1

МУҚАДДАС КИТОБ

2016, 2018, 2020

Муқаддас Китоб

Луғатдаги расмлар

© ЎБЖ, 2006; Horace Knowles © The British Foreign Bible Society 1954, 1967, 1972.

Расмлар ва лойиҳалар

Муқаддас чодир; Шоҳ Сулаймон қурдирган Маъбад
© ЎБЖ, 2006.
Ҳизқиёл ваҳийда кўрган Маъбаднинг лойиҳаси
© UBS, 1999.
Шоҳ Ҳирод қурдирган Маъбад лойиҳаси (Исо Масиҳ даврида); Шоҳ Ҳирод қурдирган Маъбад (Исо Масиҳ даврида)
Horace Knowles © The British Foreign Bible Society 1954, 1967, 1972.

Хариталар

Қадимий даврдаги Яқин Шарқ; Исроил халқи Мисрдан чиққандан кейин босиб ўтган йўл; Канъон ва унинг атрофидаги ерларнинг табиий харитаси; Ўн икки қабиланинг ҳудуди; Қуддус (шоҳлар даврида); Исроил шоҳлиги (Шоул, Довуд ва Сулаймон даврида); Исроил ва Яҳудо шоҳликлари; Оссурия шоҳлиги; Фаластин ва унинг атрофидаги ерлар (Исо Масиҳ даврида); Қуддус (Исо Масиҳ даврида)
© UBS, 1999.
Бобил шоҳлиги (Яҳудо халқи сургун қилинган даврда); Форс шоҳлиги; Искандар Зулқарнайн шоҳлиги
© B H Publishing Group, 1998.
Рим империяси
© Lion Hudson PLC, 2004.
Павлуснинг Хушхабар ёйиш мақсадида қилган биринчи сафари; Павлуснинг Хушхабар ёйиш мақсадида қилган иккинчи сафари; Павлуснинг Хушхабар ёйиш мақсадида қилган учинчи сафари; Павлуснинг Римга олиб кетилиши
© UBS, 1994.
Мазкур нашр Муқаддас Китобни таржима қилиш институти томонидан Ўзбекистон Библия жамияти билан ҳамкорликда тайёрланган
ISBN 978-5-93943-213-9
© Муқаддас Китобни таржима қилиш институти, 2016

ИБТИДО

(ТАВРОТНИНГ БИРИНЧИ КИТОБИ)

Кириш

Ибтидо китоби Тавротнинг биринчи китобидир. Мазкур китобда оламнинг яратилиши, инсон зотининг пайдо бўлиши, Исроил халқининг келиб чиқиши тўғрисида сўз юритилади. Бутун борлиқни, ер юзидаги жамики халқлару шоҳликларни, инсоният тарихини ягона Худо бошқаришига китобда алоҳида урғу берилади.
Ибтидо китобининг биринчи қисмида (1-11–боблар) олам ва инсониятнинг Иброҳим пайғамбаргача бўлган даври ҳикоя қилинади. Худо ҳамма нарсани жуда ажойиб қилиб яратган эди, лекин илк яратилган икки инсон — Одам Ато билан Момо Ҳаво Худога итоат этмадилар. Уларнинг итоатсизлиги туфайли дунёга гуноҳ кириб келди. Инсонлар шу қадар гуноҳга ботиб кетдиларки, Нуҳ пайғамбардан ва унинг оиласидан ташқари, жамики инсониятни қириб ташлаш учун Худо ер юзига тўфон юборишга қарор қилди. Нуҳ ва унинг оиласи Худога итоат этарди, шунинг учун Худо Нуҳга: “Ўзингни, оилангни, ҳайвонлар ва қушларнинг ҳар бир турини сақлаб қолиш учун катта кема яса”, деб амр этди. Тўфондан кейин одамзод яна ер юзи бўйлаб ёйилди. Лекин уларнинг кўпчилиги яна Худога итоат этмай қўйди.
Ибтидо китобининг қолган қисми (12-50–боблар) Иброҳим ва унинг хонадони тарихига оид воқеаларни қамраб олади. Худо Иброҳим хонадонини, Ўзимнинг халқим қиламан, деб танлаб олади. Иброҳим ва унинг хотини Сора бефарзанд эдилар, лекин Худо уларга фарзанд ваъда қилиб, ўша фарзанд орқали жамики халқларга барака беришини айтади.
Худонинг амри билан Иброҳим ва Сора ўзларининг она юртини тарк этиб, Канъон юртига кўчиб борадилар. Худо бу юртни уларнинг наслига беришни ваъда қилган эди. Иброҳим билан Сора анча кексайиб қолганларида, Худо Ўз ваъдасини бажариб, уларга ўғил ато этади, улар ўғлининг исмини Исҳоқ қўядилар. Исҳоқ икки ўғил кўради, ўғилларига Ёқуб ва Эсов деб исм қўяди. Ёқуб ўн икки ўғил кўради. Улар Исроилнинг ўн икки қабиласига асос соладилар.
Китобнинг охирида Ёқубнинг ўғли Юсуф ҳақида ҳикоя қилинади. Юсуфнинг ака–укалари уни Исмоилий савдогарларига қул қилиб сотиб юборишади. Лекин вақти келиб, Юсуф Миср ҳокими бўлади. Шу орқали у қаҳатчилик даврида Миср халқини ва отаси Ёқубнинг бутун хонадонини қутқариб қолади. Мазкур китобнинг моҳияти шундан иборатки, Худо инсоният тақдирини бошқаради, юз бераётган ҳамма ҳодисаларни назорат қилади, ҳатто инсоннинг ёмон ниятию қабиҳ ишларини Ўзининг эзгу режасини амалга ошириш учун ишлатади. Миср юртида Юсуф ака–укаларига шундай дейди: “Сизлар менга раво кўрган ёмонликни Худо яхшиликка ишлатди. Сон–саноқсиз одамларни сақлаб қолиш учун У мени шу ерга олиб келди.” (Ибтидо 50:20)


Муқаддас Китоб
http://ibt.org.ru/muqaddas-kitob
Муқаддас Китоб (2020) Замонавий ўзбек тилидаги таржима, изоҳлар ва қўшимча маълумотлар илова қилинган. Мазкур нашр Муқаддас Китобни таржима қилиш институти томонидан Ўзбекистон Библия жамияти билан ҳамкорликда тайёрланган

ISBN 978-5-93943-213-9

© Муқаддас Китобни таржима қилиш институти, 2016, 2018, 2020



Creative Commons: by-nd: © Институт перевода Библии; Информацию о лицензии этого издания можно найти здесь: https://wiki.creativecommons.org/images/d/d4/Attribution_3.0_%D0%A1%D0%A1_BY-ND_rus.pdf

Муқаддас Китобни таржима қилиш институти
Институт перевода Библии, 101000 Москва, Главпочтамт, а/я 360
ibt_inform@ibt.org.ru
Орқага
Ёпиш
:

Инсониятнинг қабиҳлиги

1 Ер юзида инсонлар борган сари кўпая бошлади. Қизлар ҳам туғилган эди.
2 Илоҳий зотлар, бу қизлар чиройли экан, деб ёқтирганларини ўзларига хотин қилиб олавердилар.3 Шунда Эгамиз айтди: “Мен ато этган Руҳ инсонлар билан абадий қолмайди, чунки улар ўладиган жонлардир. Келгусида улар 120 йил умр кўрсин.”4 Ўша кунларда, ундан кейин ҳам бу оламда улкан паҳлавонлар яшади. Илоҳий зотлар билан аёл зотидан туғилган бу паҳлавонлар қадимги даврнинг буюк қаҳрамонлари, машҳур жангчилари бўлган эдилар.
5 Эгамиз кўрдики, ер юзида инсон зоти қилаётган қабиҳликлар жуда ҳам кўп экан. Уларнинг кўнглида фақат қабиҳ ният бор экан.
6 Эгамиз ер юзида инсонларни яратганидан пушаймон бўлди, юракдан афсусланди.7 Эгамиз айтди: “Ўзим яратган инсон зотини ер юзидан қириб юбораман. Мен инсон билан бирга ҳайвонларни, судралиб юрувчи жониворларни, ҳашаротларни, қушларни ҳам қираман, уларни яратганимдан пушаймон бўляпман.”8 Фақат Нуҳ Эгамизнинг марҳаматига сазовор бўлган эди.

Нуҳ

9 Нуҳнинг насл–насаби тарихи қуйидагичадир:
Ўша даврда ер юзидаги солиҳ, бенуқсон одам фақат Нуҳ бўлиб, Худога ҳамроҳ бўлиб яшарди.
10 Нуҳнинг Сом, Хом, Ёфас деган учта ўғли бор эди.
11 Эндиликда ер юзи Худонинг олдида ахлоқсизликка, зўравонликка тўлиб–тошиб кетган эди.
12 Худо кўрдики, олам бузилиб кетган, ер юзидаги жамики инсоният йўлдан озган эди.13 Худо Нуҳга айтди: “Мен бутун ер юзидаги инсонларни қириб ташлашга қарор қилдим. Чунки ер юзи уларнинг дастидан зўравонликка тўлиб–тошди. Энди уларни бутун ер билан бирга йўқ қилмоқчиман.14 Қаттиқ ёғочдан ўзингга кема яса, кеманинг ичида хоналар ҳам ясаб, кеманинг ички ва ташқи томонини қора сақич билан суваб чиқ.15 Кеманинг узунлиги 300 тирсак, кенглиги 50 тирсак, баландлиги 30 тирсак бўлсин.16 Кеманинг томини ясаганингда, том билан кеманинг девори оралиғида бир тирсак очиқ жой қолдир. Эшигини кеманинг ён томонидан яса. Кемани уч қаватли қилиб яса.17 Мен ер юзини тўфонга бостириб, тирик жонзотнинг ҳаммасини қириб ташлайман. Ер юзидаги жамики мавжудот нобуд бўлади.18 Сен билан эса Мен аҳд қиламан. Сен кема ичига кирасан, сен билан бирга ўғилларинг, хотининг, келинларинг ҳам киради.19 Ҳайвонларнинг ҳар бир туридан бир жуфтдан — эркаги ва урғочисидан кема ичига ўзинг билан олиб кирасан, токи тўфон пайтида улар сен билан бирга тирик қолсин.20 Қушларнинг, ҳайвонларнинг, судралиб юрувчи жониворларнинг ва ҳашаротларнинг ҳар бир туридан жуфт–жуфт қилиб, ўзинг билан олиб кирасан, токи улар тирик қолсин.21 Ўзинг билан озиқ–овқатларнинг ҳар бир туридан ғамлаб ол. Озиқ–овқатлар оиланг билан барча жонзотларга егулик бўлади.”22 Нуҳ ҳамма нарсани Худо амр этгандай қилди.