опа — яъни Марям (Саҳрода 26:59 га қаранг).
Мусо — мисрча исм бўлиб, туғилган деган маънони англатади. Бу исм ибронийчадаги чиқариб олмоқ сўзига оҳангдош. Мусога қўйилган бу исм Худонинг Исроил халқини Мусо орқали Мисрдан чиқариб олиши ва Қизил денгиздан олиб ўтиши ҳақидаги илоҳий режасини аён қилади (13:17-14:31 га ва Ишаё 63:11-12 га қаранг). Ҳақиқатдан, Мусо Худо томонидан танланган халоскор эди.
Мидиён юртиМисрдан шарқда жойлашган. Бу оятда тилга олинган Мидиён юртининг айнан қаерда жойлашгани маълум эмас. Бу юрт Синай ярим оролида ё Ўлик денгизнинг жанубидаги ерларда ёки ҳозирги Ақаба қўлтиғининг шарқ томонида жойлашган бўлса керак.
Ятроибронийча матнда Рувел, Ятронинг яна бир исми (3:1 га қаранг).
Гершом — бу исм ибронийчадаги у ерда мусофир сўзига оҳангдош.
Иброҳим, Исҳоқ, Ёқуб билан аҳд қилиб берган ваъдаси…Ибтидо 12:1-3, 26:2-5, 28:13-15 га қаранг.
Exod.6.20; Num.26.59
Num.10.29
Gen.15.14; Gen.46.4
Judg.2.18; 1Sam.9.16
Мундарижа
Луғат

Кириш

Чиқиш китоби Тавротнинг иккинчи китобидир. Мазкур китобда Худо Ўз халқи Исроилни Мисрдаги қулликдан озод қилгани ва у ердан олиб чиққани тўғрисида ҳикоя қилинади. Шу боис, китоб “Чиқиш” деб номланган. Ибтидо китобининг охирида баён қилинган воқеалардан мазкур китобда баён қилинган воқеаларгача орадан 400 йил ўтади. Исроил халқи тахминан милоддан аввалги 1440 йилда Мисрдан чиқади (3 Шоҳлар 6:1 га ва ўша оятнинг биринчи изоҳига қаранг).
Чиқиш китобида Худонинг номи (3:13-15 га қаранг) ва Унинг илоҳий табиати намоён қилинган бўлиб: “Эгамиз танҳо, ҳақиқий Худодир, барча яратилганларнинг Ҳукмдоридир”, деб таълим берилади. Худо бирор ишни амалга оширишга қарор қилганда, ҳеч ким Уни тўхтата олмайди.
Чиқиш китобини уч қисмга бўлиш мумкин. Биринчи қисмдаги аксарият воқеалар (1-13–боблар) Миср юртида рўй беради. Исроил халқи бу ерда фиръавнга қул бўлиб хизмат қиларди. Худо Ўз халқининг оҳу нолаларини эшитади. Уларни қулликдан озод қилиш учун Мусони танлайди.
Мусо фиръавндан, Исроил халқини қўйиб юбор, деб талаб қилганда, фиръавн рад жавобини беради. Шунинг учун Худо Мисрга ўнта офат юбориши тўғрисида Мусога айтади. Бу офатлар кўпинча “ўнта ўлат” деб ҳам айтилади. Охири, ноилож қолган фиръавн Исроил халқига Мисрдан чиқиб кетишга ижозат беради.
Китобнинг иккинчи қисмида (14-18–боблар) Исроил халқи Худонинг муқаддас тоғи — Синайга кетаётганларида бошларидан кечирган воқеалар ҳикоя қилинади. Миср фиръавни Исроил халқини озод қилиш фикридан дарров қайтиб, лашкарига уларни тутиб келиш ҳақида фармон беради. Лекин Худо Исроил халқини ҳимоя қилиб, Миср лашкарини қириб ташлайди. Сўнгра Исроил халқи саҳро бўйлаб юрганда, Худо уларни озиқ–овқат ва сув билан таъминлайди.
Китобнинг сўнгги қисмидаги воқеалар (19-40–боблар) Синай тоғида юз беради. Худо бу тоғда Мусога зоҳир бўлиб, унга ўнта амрни, шунингдек, кундалик турмуш, ахлоқ ва сажда маросимларига оид қонун–қоидаларни беради. Худо Исроил халқи орасида истиқомат қила олиши учун Мусога Муқаддас чодирни ясашни буюради. Чодир ва унинг жиҳозларига оид батафсил кўрсатмаларни беради. Муқаддас чодир Худонинг Ўз халқи орасидаги маскани бўлиб, халқ у ерда Худога турли назрлару қурбонликларни келтириши керак бўлади.
Мазкур китобнинг замирида ахлоқ ва Худога сажда қилиш каби муҳим мавзулар ётади. Чиқиш китобида Худо Ўз халқига тўғри сажда қилиш йўлларини ўргатади. Бироқ шу билан чекланибгина қолмай, уларга нажот ҳақида хабар бериб, Ўз ваъдаларига содиқлигини амалда кўрсатади.


Муқаддас Китоб
http://ibt.org.ru/muqaddas-kitob
Муқаддас Китоб (2016) Замонавий ўзбек тилидаги таржима, изоҳлар ва қўшимча маълумотлар илова қилинган. Мазкур нашр Муқаддас Китобни таржима қилиш институти томонидан Ўзбекистон Библия жамияти билан ҳамкорликда тайёрланган

ISBN 978-5-93943-213-9

© Муқаддас Китобни таржима қилиш институти, 2016



Creative Commons: by-nd: © Институт перевода Библии; Информацию о лицензии этого издания можно найти здесь: https://wiki.creativecommons.org/images/d/d4/Attribution_3.0_%D0%A1%D0%A1_BY-ND_rus.pdf

Муқаддас Китобни таржима қилиш институти
Институт перевода Библии, 101000 Москва, Главпочтамт, а/я 360
ibt_inform@ibt.org.ru
Орқага
Ёпиш
:

Мусонинг туғилиши

1 Ўша пайтда Леви наслидан бир йигит билан қиз оила қурдилар.
2 Кейинчалик аёл ҳомиладор бўлиб, ўғил туғди. Аёл чақалоқнинг чиройлилигини кўриб, уни уч ой яшириб юрди.
3 Лекин аёл чақалоқни ортиқ яшириб юролмаслигига кўзи етгач, қамиш сават олди. Сув кирмасин деб, саватни қора сақич билан сувади. Кейин саватнинг ичига чақалоқни солиб, саватни дарё бўйидаги қамишзор орасига қўйиб кетди.
4 Чақалоқнинг опаси эса: “Унинг тақдири нима бўларкин”, деб узоқдан кузатиб турди.
5 Шу пайтда фиръавннинг қизи дарё бўйига чўмилгани келиб қолди. Канизаклари эса дарё бўйида юришарди. Фиръавннинг қизи бирдан қамишзор орасидаги саватни кўриб қолди–да, чўрисига: “Саватни олиб кел!” деб буюрди.
6 Фиръавннинг қизи саватни очиб қарасаки, бир чақалоқ йиғлаб ётган экан. “Бу иброний болаларидан бири”, деди у. Чақалоққа раҳми келди.
7 Чақалоқнинг опаси шу пайтда фиръавннинг қизи олдига келиб, ундан сўради:
— Бориб, иброний аёлларидан бирортасини чақириб келайми? У энагалик қилиб, сизга чақалоқни боқиб берарди.
8 — Майли, бор, — деди фиръавннинг қизи. Қизча бориб, чақалоқнинг онасини чақириб келди.
9 Фиръавннинг қизи аёлга:
— Мана бу чақалоқни олиб бор, менга боқиб бер, — деди. — Қилган хизматинг учун ҳақини тўлайман.
Шундай қилиб, аёл чақалоқни олиб кетди ва ўзи парвариш қилди.
10 Бола катта бўлгач, аёл уни фиръавннинг қизига олиб келди. Фиръавннинг қизи болани ўзига ўғил қилиб олди. “Уни сувдан чиқариб олганман”, деб исмини Мусо қўйди.

Мусо Мидиён юртига қочиб кетади

11 Мусо улғайгандан кейин, бир куни қабиладошларини кўргани борди. У қабиладошлари қилаётган оғир меҳнатни кузатиб турганда, бир иброний биродарини бир Мисрлик ураётганига кўзи тушиб қолди.
12 Мусо атрофга қаради. Ҳеч ким йўқлигига ишонч ҳосил қилгач, Мисрлик одамни ўлдириб, қумга кўмиб қўйди.
13 Кейинги куни Мусо яна ўша ерга борганда, иккита ибронийнинг бир–бири билан жанжаллашаётганини кўриб қолди. Мусо ноҳақлик қилган одамдан: “Нимага биродарингни уряпсан?” деб сўради.
14 Шунда ҳалиги одам:
— Ким сени бизга ҳукмдор ва ҳакам қилиб қўйди? Мисрликни ўлдирганингдай, мени ҳам ўлдирмоқчимисан? — деди. Ўша заҳоти Мусо: “Бу иш ошкор бўлиб қолганга ўхшайди”, деб ўйлаб қўрқиб кетди.
15 Кейин фиръавн ҳам бу воқеани эшитиб, Мусони ўлдирмоқчи бўлди. Лекин Мусо фиръавндан қочиб Мидиён юртига кетди. У Мидиёнга келиб, қудуқ ёнида ўтирди.
16 Мидиён юрти руҳонийсининг еттита қизи бор эди. Қизлар отасининг қўй–эчкиларини суғориш учун охурларга сув тўлдиргани келиб қолдилар.
17 Аммо бир нечта чўпон келиб, қизларни ҳайдаб юборишди. Шунда Мусо қизларни ҳимоя қилди, уларнинг қўйларини суғоришга ҳам ёрдамлашди.18 Кейин қизлар оталари Ятронинг ёнига қайтиб келдилар.
— Нимага бугун эрта қайтиб келдингизлар? — деб сўради Ятро қизларидан.
19 — Мисрлик бир одам бизни чўпонлардан ҳимоя қилди, — деб жавоб беришди қизлар. — Бунинг устига, бизнинг ўрнимизга сув тортиб, қўйларимизни ҳам суғорди.
20 — Қаерда ўша одам? — деб сўради Ятро қизларидан. — Нимага у одамни қолдириб келдингизлар? Боринглар, уни чақириб келинглар, биз билан бирга овқатлансин.
21 Шундай қилиб, Мусо Ятроникида яшашга рози бўлди. Ятро эса Мусони қизи Зиппурага уйлантириб қўйди.
22 Зиппура Мусога ўғил туғиб берди. Мусо: “Мен бегона юртда мусофир бўлиб қолдим”, деб ўғлининг исмини Гершом қўйди.
23 Йиллар ўтди. Бу орада Миср фиръавни оламдан ўтиб кетди. Исроил халқи ҳамон қулликда азоб чекар, мадад сўраб фарёд қиларди. Уларнинг фарёди Худога етиб борди.
24 Худо Исроил халқининг оҳу нолаларини эшитди. Иброҳим, Исҳоқ, Ёқуб билан аҳд қилиб берган ваъдаси Унинг ёдида эди.25 Хуллас, Худо Исроил халқининг аҳволини кўриб, уларга ачинди.