МАХФИЙЛИК СИЁСАТИ

Мазкур махфийлик сиёсати Муқаддас Китобни таржима қилиш Институти томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, Муқаддас Китоб иловаларидан фойдаланадиган инсонларнинг шахсий маълумотини сир сақлайди.

Муқаддас Китобни таржима қилиш институти Россия ва қўшни мамлакатларнинг кўплаб тилларига таржима қилинган китобларни чоп этиб, тегишли иловаларни ишлаб чиқаради. Ушбу иловалардан фойдаланганингизда сиз ҳақингизда қандай маълумот йиғилиши ва бу маълумотларни биз қай тарзда ишлатганимиз ҳақида сизга махфийлик сиёсатимиз орқали хабар берамиз.

ИЛОВА УСКУНАНГИЗДА ИШЛАШИ УЧУН НИМАЛАР ЗАРУР?

Муқаддас Китоб иловалари ускунангизда ишлаши учун ускуна хотирасидаги маълумотларни ўқиши/ёза олиши шарт. Шунда Муқаддас Китоб аудио файллари ускунангизга юкланиб, сақланади ва иловани ишлатилганда ишга тушади. Бунинг учун фойдаланувчи иловага рухсат бериши ёки рухсат бермаслиги мумкин.

БИЗ СИЗ ҲАҚИНГИЗДА ҚАНДАЙ МАЪЛУМОТ ЙИҒИШИМИЗ МУМКИН?

Ҳар қандай Муқаддас Китоб иловаси сиз ҳақингиздаги қуйида берилган шахсий маълумотни йиғиши ёки йиғмаслиги мумкин:

  1. Ускуна тури (масалан, iPhone ёки iPad)
  2. Операцион тизим версияси (масалан, iOS 10.3)
  3. Ускуна қайси мамлатдан интернетга улангани (масалан, Россия)
  4. Муқаддас Китоб иловасига киритилган китобларидан қайси бирлари ўқилмади
  5. Юклаб олинган аудио файллар.

Муқаддас Китоб иловалари жисмоний ёки юридик шахсларга бевосита ёки билвосита тарзда тегишли бўлган бошқа бирорта маълумотни йиғмайди.

СИЗ ҲАҚИНГИЗДАГИ МАЪЛУМОТНИ БИЗ НИМА УЧУН ИШЛАТАМИЗ?

Йиғилган ҳар қандай маълумот биринчи навбатда иловани баҳолаш учун ишлатилади, қаерда нечта одам иловани юклаганини билиш биз учун ниҳоятда муҳим. Иккинчидан ушбу маълумот иловани яхшилаш мақсадида ишлатилади, фойдаланувчиларимиз Ер куррасининг қай қисмида яшамасинлар, биз уларга сифатли хизмат кўрсатмоқчимиз.

ЙИҒИЛГАН МАЪЛУМОТНИ БИЗ ҚАЙ ТАРЗДА ҲИМОЯ ҚИЛАМИЗ?

Маълумотларни рухсатсиз олиш, уларни ўзгартириш, ошкор қилиш ва йўқ қилишдан ҳимоя қилиш учун биз тегишли хавфсизлик чораларини қўллаймиз, чунончи, маълумотларни тўплаш, сақлаш ва қайта ишлаш усулларини такомиллаштирамиз, шунингдек, маълумотларни сақлайдиган ички тизимларни ҳимоя қилиш учун жисмоний хавфсизлик чораларини кўрамиз.

УЧИНЧИ ШАХСЛАРГА БИРОН БИР МАЪЛУМОТНИ БЕРАМИЗМИ?

Йиғилган маълумотларни биз сотмаймиз ва учинчи шахсларга бермаймиз. Фақатгина биз билан бевосита ҳамкорлик қиладиган: иловаларимиз дўконини назорат қиладиган, тадбиркорлик ишимизни юритадиган ва сизга хизмат кўрсатишимизда ёрдам берадиган ишончли ташкилотларгагина маълумотларни беришимиз мумкин.

РОЗИЛИГИНГИЗ

Муқаддас Китоб иловаларини ишлатсангиз, демак, бизнинг махфий сиёсатимизга розилик билдирган бўласиз.

МАХФИЙЛИК СИЁСАТИМИЗДАГИ ЎЗГАРИШЛАР

Агар биз махфийлик сиёсатимизни ўзгартирадиган бўлсак, бу ҳақидаги хабарни ушбу саҳифага жойлаштирамиз ва қуйида кўрсатилган санани янгилаймиз.

БИЗ БИЛАН БОҒЛАНИШ

Ушбу махфийлик сиёсати билан боғлиқ саволларингиз бўлса, қуйидаги манзилга мурожаат қилишингиз мумкин:

Электрон манзил: ibt_inform@ibt.org.ru